Камилов “Яшил Марказий Осиё” юқори даражадаги конференцияда нутқ сўзлади

© Пресс-служба МИД УзбекистанаГлава МИД Узбекистана Абдулазиз Камилов принял участие в конференции высокого уровня «Зеленая Центральная Азия»
Глава МИД Узбекистана Абдулазиз Камилов принял участие в конференции высокого уровня «Зеленая Центральная Азия» - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўз нутқида Марказий Осиё мамлакатлари учун глобал иқлим ўзгариши билан боғлиқ мавжуд ва эҳтимолий таҳдидлар, шунингдек, чекланган сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича мамлакатда кўрилаётган чоралар ҳақида сўзлаб берди.

ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Берлин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Германиянинг “Яшил Марказий Осиё” ташаббусига бағишланган конференсияда иштирок этди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

Ушбу ташаббус доирасида Марказий Осиё мамлакатлари ва Афғонистонда иқлим ўзгариши салбий тасирини юмшатишга қаратилган қўшма лойиҳалар ва тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган.

Форумда Германия, Европа Иттифоқи, Марказий Осиё давлатлари ва Афғонистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари, таниқли иқлимшунос муттахассислар, шунингдек илмий ва жамоат доиралари, бизнес ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов встретился с заместителем главы внешнеполитического ведомства Афганистана Мирвайсом Набомом - Sputnik Ўзбекистон
Камилов Берлинда Афғонистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари билан учрашди

Камилов ўз нутқида Марказий Осиё мамлакатлари учун глобал иқлим ўзгариши билан боғлиқ мавжуд ва эҳтимолий таҳдидлар, шунингдек, чекланган сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, энергия тежайдиган ва экологик технологияларни жорий этиш бўйича мамлакатда кўрилаётган чоралар ҳақида сўзлаб берди.

Орол денгизининг экологик фалокатининг салбий оқибатларини юмшатиш масаласи, хусусан, Ўзбекистоннинг Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар зонасига айлантириш ташаббуси доирасидаги халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти алоҳида қайд этилди.

Конференция якунларига кўра Қўшма баёнот қабул қилинди. Унда “Яшил Марказий Осиё” ташаббусини амалга ошириш доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг асосий тамойиллари акс эттирилган.

Янгиликлар лентаси
0