02:23 21 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Жамият
Ҳавола олиш
322 0 0

Иккинчи жаҳон уруши йилларида Амерсфортдаги концлагерда қурбон бўлган 101 нафар ўзбекистонлик аскарлар ҳақида фильмни суратга олиш бошланди.

ТОШКЕНТ, 29 янв – Sputnik. Самарқандда Иккинчи Жаҳон уруши йилларида ҳозирши Нидерланднинг Амерсфорт шаҳридаги концлагерда қийнаб ўлдирилган ўзбекистонлик аскарлар ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинади. Бу ҳақида Sputnik мухбирига “Ўзбеккино” матбуот хизмати хабар қилди.

Фильмда 1941 йилда Смоленск шаҳри яқинида асирга тушиб қолган 101 нафар аксарияти ўзбекистонлик бўлган аскарлар ҳақида сўз юритилади. Маълум бўлишича, Геббельснинг шахсий буйруғига асосан, асирлар иштирокида тарғибот фильми суратга олиш режалаштирилган бўлади.

Нацистлар асирларни бир неча кун давомида оч сақлаб, кейин уларнинг олдига бир буханка нон ташлашни, асирларнинг нон учун бир-бирларини уриб талашишини тасвирга олиб ўз аскарлари орасда “қаранглар қандай ёввойи халқ билан курашаяпсизлар” деган мавзуда тарғибот фильми тарқатоқчи бўлишади.

Кинога олиш гуруҳи келганда, бир неча кун овқат емаган аскарлар нонга талашмайди, аксинча гуруҳ ичидан ёши каттароқ бир киши нонни майда бўлакларга бўлиб, барчага тарқатишини тоқат билан кутиб туришади. Қабиҳ нияти амалга ошмаган фашистларнинг ғазаби қайнайди ва улар асирларни аёвсиз калтаклаб, сўнг отиб ташлашади.

Ушбу воқеа узоқ вақт давомида номаълум бўлган. Бир неча йил олдин Амерсфорт шаҳри яқинидан номаълум аскарлар қабрлари топилган. Нидерланлик журналист Ремко Рейдинг ушбу воқеани 20 йилдан буён ўрганиб келмоқда. Айни дамда у ўзбекистонлик аскарларнинг қаҳрамонлиги ҳақидаги фильмда иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган.

Ушбу фильм “Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан, Голландиялик киночилар ёрдамида, Самарқанд вилояти ҳокимлиги иштирокида суратга олинмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра Амерфорт қурбонлари аксарият самарқандлик бўлган.

“Ўзбекистон ва Голлания киночилари иштирокида, ўзбек халқининг миллий руҳи ва қаҳрамонлиги акс этган ушбу воқеанинг янги тафсилотларини очиб берувчи ҳужжатли фильм суратга олинишига ишонаман”, - деди “Ўзбеккино” раҳбари Фирдавс Абдухолиқов.

Голландиялик журналист Рейдинг эса, ушбу жараёнда Иккинчи жаҳон урушининг ҳақиқий қаҳрамонлари бўлган ўша йигитларнинг исм шарифларини аниқлаш ва уларнинг қариндошларини топишга умид қилмоқда.

Участники съёмочной группы НА Узбеккино посетили монумент Скорбящей матери в Самарканде
Пресс-служба НА "Узбеккино"
Участники съёмочной группы НА "Узбеккино" посетили монумент Скорбящей матери в Самарканде

Асосий мавзулар