Россиялик олимлар саратон ҳужайраларини ўлдирувчи ДНК-наноробот яратишди

CC0 / Pixabay / Colin Behrens / Деление клетки
Деление клетки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Санкт-Петербургда Миллий тадқиқот университети олимлари ДНК-наноробот яратишди. Келажакда у саратон ҳужайраларини аниқлаб, ўлдира олиши айтилмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Бир гуруҳ петербурглик олимлар онкологик касалликларни даволашнинг янги усулини таклиф қилишди. Санкт-Петербургда Миллий тадқиқот университети (ИТМО университети) тадқиқотчилари ДНК қисмларидан наноробот яратишди. Келажакда у саратон ҳужайраларини аниқлаб, ўлдира олади.

Тадқиқотнинг илк натижалари “Chemistry - A European journal” журналида чоп этилган. Университет матбуот хизмати хабарида айтилишича, зарарланган ҳужайралар назоратсиз кўпая бошлайди ва бу ўсманинг ривожланишига олиб келади. Шу билан бирга саратон ҳужайралари геномида ўзгариш рўй беради.

Фастфуд - Sputnik Ўзбекистон
Шифокор барвақт қаришга олиб келувчи маҳсулотларни маълум қилди

Олимларнинг тахмин қилишича, агар касаллик билан боғлиқ оқсилларни ишлаб чиқариш жараёни тўхтатилса, саратон ҳужайраларининг ўзи ўла бошлайди. Янгилари эса пайдо бўла олмайди.

Қайд этилишича, яратилган ДНК-наноробот икки қисмдан иборат. Биринчи қисм касаллик қўзғатувчи РНКни кесади, иккинчиси эса касалланган ҳужайраларни аниқлашда ёрдам беради. Гап шундаки, наноробот касалланган РНКни қайд этганда, кимё реакцияси вужудга келади ва ҳужайра ёришиб кетади.

Технологиянинг мураккаблиги ва асллигига қарамасдан унинг арзонлиги айтилмоқда. Бундай нанороботни лаборатория шаротида яратишга 1000-1500 рубль сарфланади.

Олимларнинг таъкидлашича, уларни амалда қўллаш учун ҳали бир талай вазифаларни ҳал қилиш, жумладан, бу каби нанороботларнинг самарадорлиги ва хавфсизлигини текшириш, ҳайвонларда синов ўтказиш зарур.

Янгиликлар лентаси
0