06:31 29 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Жамият
Ҳавола олиш
Хитойда коронавирус эпидемияси (145)
606 0 0

Ўзбекистон бош вазири Хитойда тарқалаётган янги турдаги коронавируснинг мамлакатга кириб келишининг олдини олиш масаласида йиғилиш ўтказди. Арипов ҳар бир ташкилотларга муайян топшириқлар берди.

ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Хитойда тарқалаётган янги турдаги коронавируснинг мамлакатга кириб келишининг олдини олиш масаласида 28 январь куни йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

“Ўзбекистонда ҳали биттаям ҳолат бўлмаган. Кеча Бош вазир томонидан комиссия йиғилиши ўтказилди. Ҳар бир идора ва ташкилотлар, шу жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Чегара қўшинларига топшириқлар берилди”, – деди Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев  Халқаро пресс-клуб сессиясида.

Унинг айтишича, ҳозирча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вирус қаердан келиб чиққани ҳақида аниқ хулосага келмаган.

“Битта нарсани билишимиз керак: коронавирус – ҳаво томчи йўли билан юқадиган инфекция. Аксирганда, йўталганда бир-бирига ўтувчи, одамдан одамга ўтиши мумкин бўлган инфекция. Грипп билан таққосласак, гриппга ўхшаган ҳаво томчи инфекцияси. Алоҳида таъкидлашим керак, гриппда ўлим ҳолатлари 2-4 фоизни ташкил қилади. Бу ерда ҳам [коронавирусда] ўлим ҳолатлари умумий касалланганларга нисбатан 2-4 фоизни ташкил қилади. Бу инфекция билан курашишимиз мумкин. Биринчи навбатда гигиена талаблари, қоидаларини билишимиз ва риоя этишимиз керак. Бу дегани, шамоллаган одам ниқоб тақиши ёки уни алоҳидалаш керак. Тегишли дориларни бериб, симтоматик даволанади. Бу даволанадиган касаллик”,-  деди вазир ўринбосари.

Баҳодир Юсупалиев аҳолини ваҳимага тушмасликка чақириб, вирус Ўзбекистонга кириб келишининг олдини олиш учун етарли чоралар кўрилганини билдирди.

Унинг маълум қилишича, чегарадаги санитар-карантин  пунктларининг фаолияти назоратга олинган. Ҳар бир пунктга инфекционист бириктирилган. Тегишли тепловизор билан кириб келаётганларнинг тана ҳарорати кўтарилган-кўтарилмаганини билса бўлади. Қолаверса,  ҳар битта тиббиёт муассасасида захира ўринлар, дори-дармонлар тайёрлаб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларга Хитойга хизмат, туристик ва бошқа мақсадларда ташриф буюришдан тийилиб туришларини қатъий тавсия этгани хабар қилинган эди.

Мавзу:
Хитойда коронавирус эпидемияси (145)

Асосий мавзулар