Шавкат Мирзиёев биринчи президент хотирасига ҳурмат бажо келтирди

© Пресс-служба президента УзбекистанаГлава государства Шавкат Мирзиёев 30 января возложил цветы к подножию памятника Исламу Каримову.
Глава государства Шавкат Мирзиёев 30 января возложил цветы к подножию памятника Исламу Каримову. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гул қўйиш маросимида президент Администрацияси, парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, шаҳар жамоатчилиги иштирок этди.

ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг эътибори ва тегишли қарори билан унинг хотираси абадийлаштирилди, ҳурмати жойига қўйилди. Мамлакат биринчи президенти таваллуд топган 30 январь кунини нишонлаш эзгу анъанага айланди. 

Қуръони каримдан тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг серқирра фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.

Гул қўйиш маросимида президент Администрацияси, парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, шаҳар жамоатчилиги иштирок этди.

Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.

Янгиликлар лентаси
0