Кимларга помидор ейиш мумкин эмас? Шифокор тавсияси

© Sputnik / Александр КондратюкСобранный урожай помидоров
Собранный урожай помидоров  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Парҳезшунос-шифокор фикрига кўра, помидорни истеъмол қилиш ҳар доим ҳам инсон организмига фойда келтирмайди.

ТОШКЕНТ, 30 янв – Sputnik. Парҳезшунос-шифокор Елена Соломатина фикрига кўра, помидорни истеъмол қилиш ҳар доим ҳам инсон организмига фойда келтирмайди. РИА Новости хабарига асосан.

Сбор урожая мандаринов в Гулрыпше - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонлик аёл мандарин ичидан таблеткаларни топди

Унинг сўзларига кўра, органик кислоталарнинг кўплиги сабабли помидор гастрит ва ошқозон яралари касалликларида, буйрак тошлари бўлган одамларга истеъмол қилишни тавсия этмайди.

“Бундан ташқари, овқатга кўп кетчуп қўшишни тавсия қилмайман. Унинг таркибига шакар қўшилади, бу эса организм учун фойдали эмас”, - дейди Соломатина.

Шу билан бирга, шифокор помидор таркибидаги витаминлар, микро ва макро элементлар борлиги, шунингдек, барча органларга антиоксидант таъсир кўрсатадиган ликопинни, простата безига фойдали таъсир кўрсатиб, онкологияни олдини олиш хусусиятларига эга эканлигини эслатиб ўтди.

Парҳезшунос таъкидлашича, иссиқлик билан ишлов берилган помидорлар янги помидорларга қараганда фойдалироқ, шунинг учун уларни истеъмол қилишдан аввал уларни паст оловда қисқа вақт давомида пишириш зарур.

Янгиликлар лентаси
0