02:23 21 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Жамият
Ҳавола олиш
747 0 0

Маълум бўлишича, муҳокама давомида ушбу лойиҳага жамоатчилик томонидан кўплаб асосли эътирозлар билдирилган.

ТОШКЕНТ, 30 янв - Sputnik. Давлат солиқ қўмитаси бозорлар ҳамда уларга туташ ҳудудларда ноқонуний савдони тартибга солишга оид Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини Ҳукумат муҳокамасига киритишни мақсадга мувофиқ эмас, деб топди.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳада  товар ва маҳсулотларни (хизматлар) ер ости йўлларида, бозорга кириш ва чиқиш йўлакларида ҳамда автомобиль йўлларида cотишни тақиқлаш таклиф этилганди.

Маълум бўлишича, муҳокама давомида ушбу лойиҳага жамоатчилик томонидан кўплаб асосли эътирозлар билдирилган. Таклифлардан бирида халқаро тажрибадан келиб чиқиб, ер-ости йўлларида автоматлаштирилган савдо фаолиятини йўлга қўйиш аҳоли учун қулай бўлиши мумкинлиги айтилди.

Бундан ташқари, кўпчилик томонидан ушбу қарорда белгиланган тартибларни жорий этишнинг салбий, ижтимоий оқибатлари ҳақида фикрлар илгари сурилди.

"Шу боис, бефарқ бўлмаган кўп сонли фуқароларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда Давлат солиқ қўмитаси томонидан қарор лойиҳасини Ҳукумат муҳокамасига киритишни мақсадга мувофиқ эмас, деб топилди.

Ўз навбатида, билдирилган эътироз ва таклифлардан келиб чиқиб, мавжуд муаммолар бўйича мамлакат миқёсида чуқур таҳлиллар ўтказилади ҳамда бозорлар инфраструктурасининг аҳоли талаб ва эҳтиёжларига мослигини таъминлаш борасида янги таклифлар тайёрланади.

Асосий мавзулар