06:11 29 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Жамият
Ҳавола олиш
37710

Эслатиб ўтамиз, сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда янги типдаги коронавирус пневмонияси билан касалланган беморлар сони 9 692 нафарга етди. Бу дунё бўйича SARS коронавируси эпидемияси авжига чиққан кўрсаткичдан анча юқоридир.

ТОШКЕНТ, 31 янв - Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазири коронавирус сабаб Ўзбекистонда виза чеклови ўрнатилиши керакми, деган саволга жавоб берди.
Янги турдаги коронавируснинг тарқалиши натижасида кўплаб давлатлар эҳтиёт чораларини кўришни бошлаган. Эпидемия тарқалишининг олдини олиш учун Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Мўғулистон ва Малайзия Хитой билан чегарасини ёпди. Яна қатор давлатлар Хитой фуқароларига нисбатан виза чекловларини жорий этди.

"...чегарани ёпиш масаласига келсак, бу чорани қўллаш вазирлигимиз ваколатида эмас. Аммо бу борада ўз фикримни айтадиган бўлсам, айни пайтда, яъни 30 январь ҳолатида мамлакатимиз ҳудудида бундай касалликка чалиниш ҳолати бирорта ҳам кузатилмаганлигига қарамасдан эҳтиёт чораларини кўришимиз лозим. Шахсан ўзим юртимиз фуқароларининг Хитойга боришини чеклаш билан бир қаторда, хитойликлар ва бошқа хорижий давлатлар фуқароларининг ушбу мамлакатдан юртимизга кириб келишини вақтинчалик чеклаш тарафдориман. Чунки, ушбу вируснинг ҳаво-томчи йўли билан ўтиши, одамдан одамга юқиши, бундан ташқари, касаллик белгиларининг яширин даври 14 кун давом этиши касаллик тарқалиш хавфини кескин оширади", - деб айтган Шодмонов.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда янги типдаги коронавирус пневмонияси билан касалланган беморлар сони 9 692 нафарга етди. Бу дунё бўйича SARS коронавируси эпидемияси авжига чиққан кўрсаткичдан анча юқоридир.

Асосий мавзулар