Айрим импорт транспорт воситалари учун экологик сертификат олиш керак – ҳукумат қарори

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишПроизводство обновленного кроссовера
Производство обновленного кроссовера  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонга олиб кириладиган “М” ва “N” тоифалардаги ғилдиракли янги транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини экологик сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонга олиб кириладиган “М” ва “N” тоифалардаги ғилдиракли янги транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини экологик сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Сборка новых автомобилей на заводе. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Нима учун Ўзбекистон Қирғизистонда автомобил заводини очмаяпти? – амалдор жавоби

Низомга кўра, юридик ва жисмоний шахслар Ўзбекистонга олиб кириладиган ғилдиракли янги транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлиги бўйича экологик сертификатлаш ҳужжатларини “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали ёки тўғридан-тўғри сертификатлаш органига такдим этади.

Ғилдиракли янги транспорт воситалари - ишлаб чиқарилган кундан бошлаб 3 йилдан ортиқ вақт ўтмаган йўловчилар, багаж ва юкларни ташиш ҳамда махсус ишларни бажариш учун мўлжалланган автомобиллар, шатакка олувчи автомобиллар, тиркамалар ва ярим тиркамалар.

Экологик сертификатлаш органи томонидан мазкур транспорт воситаларининг кўрсаткичлари ифлослантирувчи моддалар ташламалари меъёрларига мувофиқлиги таҳлил қилинади.

Экологик сертификат ғилдиракли янги транспорт воситасини божхонада расмийлаштириш мақсадида божхона органига тақдим этилади.

Aризани кўриб чиқиш, экологик сертификатлаш жараёнини амалга ошириш ва экологик сертификат бериш ёки уни беришни рад этиш бўйича ишларнинг қиймати томонлар келишуви асосида тузилган шартномага мувофиқ белгиланади.

Ушбу қарор 2022 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.

Янгиликлар лентаси
0