01:06 21 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Жамият
Ҳавола олиш
438 0 0

Аномал об-ҳаво шароити туфайли Қозоғистоннинг қатор ҳудудларида фавқулодда вазият режими жорий этилган, муҳим автотрассалар ёпилган.

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги (Қозоғистон) Элчихонаси берган маълумотга кўра 2020 йил 27 январ куни ичида 52 нафар йўловчи, жумладан 42 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус Шимолий Қозоғистон вилояти ҳудудида қорда қолиб кетган ва йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан эвакуация қилинган. 30 январ куни автобус маршрут бўйича ҳаракатланишда давом этди.

Элчихона хабар беришича, аномал об-ҳаво шароити туфайли Қозоғистоннинг қатор ҳудудларида фавқулодда вазият режими жорий этилган, муҳим автотрассалар ёпилган.

“Шу муносабат билан ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти яна бир бор Ўзбекистон фуқаролари эътиборини автобусларда ёки автомобил транспортининг бошқа турларида қиш мавсумида Қозоғистонга киришда ёки унинг ҳудудидан ўтишда эҳтимолий хатарларни ҳисобга олиш ва тегишли чоралар кўриш зарурлигига қаратади”, - дейилган хабарда.

Асосий мавзулар