02:06 21 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Жамият
Ҳавола олиш
Хитойда коронавирус эпидемияси (113)
90410

Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича президент фармойиши қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича президент фармойиши қабул қилинди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар қилди. 

Жорий йил 28 январь куни Вазирлар Маҳкамасида бош вазир бошчилигида Эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссиясининг йиғилиши ўтказилган. Унда коронавируснинг олдини олиш бўйича амалга оширалаётган ишлар муҳокама қилиниб, қўшимча чора-тадбирлар белгиланган.

Шунингдек, 29 январь куни “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясини ташкил этиш тўғрисида”ги президент фармойиши қабул қилинган.  

Бундан ташқари, хабарда жорий йилнинг 31 январ куни И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорт орқали 38 та хориждан самолёт учиб келганлиги айтилмоқда. 

Ушбу 4194 нафар фуқаролар санитария-карантин пунктларида термометриядан ўтказилган, улардан 84 нафари Хитойда ўқийдиган талабалар бўлган.

Термометриядан ўтказилган фуқаролар орасида 1 нафар Россиядан учиб келган фуқарода тана ҳароратининг юқорилиги аниқланган. Аммо шифокорлар томонидан  суриштирув ўтказилганда беморнинг коронавирус касаллигида гумон қилинган ёки касалланган беморлар билан мулоқотда бўлмаганлиги аниқланган.

Бугунгача агентликнинг вирусология лабораториясига коронавирусга текшириш учун 21 нафар фуқародан намуналар олиб келинган. Намуналар орасида коронавирус касаллигининг вируси топилмаган.

Хабарда яна бугунга  қадар республика фуқаролари орасида коронавирус инфекцияси қайд этилмагани келтирилган.

Мавзу:
Хитойда коронавирус эпидемияси (113)

Асосий мавзулар