23:22 22 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Жамият
Ҳавола олиш
96302

Ўтган йили 18 декабрь куни Юнусобод метро қурилишида юз берган фожиа сабабларини ўрганиш бўйича махсус комиссия тузилган.

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишида содир бўлган бахтсиз ҳодиса юзасидан тузилган махсус комиссиянинг хулосаси эълон қилинди. Бу ҳақда Меҳнат вазирлиги матбуот котиби маълум қилди. 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 18 декабрь куни Тошкент метрополитенининг янги қурилаётган Юнусобод йўналишида содир бўлган авария оқибатида қурувчиларнинг ҳалок бўлганлиги юзасидан хабар берилган  эди. 

Ушбу содир бўлган бахтсиз ҳодиса юзасидан махсус текшириш комиссияси тузилган бўлиб, комиссия таркибига Давлат меҳнат инспекцияси вакили бириктирилган.

Ўрганиш натижаларига кўра, бахтсиз ҳодисага хандак қиялик деворини мустаҳкамлаш ишлари жараёнида йўл қўйилган камчиликлар, лойиҳадан четланиш ҳолатининг мавжудлиги, ёғингарчилик сувлари ҳамда оқава қувурларидан сизиб чиққан сувнинг интенсив тупроққа шимилиши сабаб бўлгани аниқланган.

Махсус текшириш комиссияси томонидан жабрланувчиларнинг қаромоғидаги шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида 4 оиланинг ҳар бирига 261 миллион 938 минг 888 сўмдан, жабрланувчи яна бир оилага 281 миллион 62 минг 782 сўм бир йўла тўланадиган бир марталик нафақа пуллари ажратилган.

Шунингдек, марҳумларнинг қарамоғида бўлган меҳнатга лаёқатсиз шахсларга ойма-ой тўланиши лозим бўлган пул маблағлари ҳисоб-китоб қилиниб, амалга ошириш учун иш берувчиларга тақдим этилган.

Асосий мавзулар