01:08 21 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Жамият
Ҳавола олиш
Хитойда коронавирус эпидемияси (113)
729 0 0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон ҳудудида коронавируснинг тарқалганлиги билан боғлиқ хабарни рад этди.

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Бугунги кунда мамлакат фуқаролари орасида коронавирус инфекцияси қайд этилмаган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот котиби хабар қилди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон ҳудудида коронавируснинг тарқалганлиги билан боғлиқ хабарни рад этди. Қайд этилишича, Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлигида мамлакат ҳудудига коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида туну кун фаолият кўрсатувчи махсус штаб ишлаб турибди.

Аммо шунга қарамай, тарқалган ваҳимали хабарлар сабаб эҳтимол, одамлар кўчага чиқишдан қўрқиб қолгандек. Ҳар доим гавжум бўлиши одатий ҳолга айланган жамоат жойларида одамлар ҳаракатининг 3 дан бир қисмга камайганлигини сезиш мумкин.

Бир оз аввал Хитойда янги типдаги коронавирус пневмонияси билан касалланган беморлар сони 9 692 нафарга етганлиги тўғрисида хабар қилинди. 

Касалланганларнинг 213 нафари ҳалок бўлган. Охирги бир сутка давомида 1 982 янги ҳолат аниқланган.

Мамлакатлар географияси кенгайиб, Хитойдан ташқари Таиланд, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Канада, Вьетнам, Сингапур, Непал, Франция, Австралия, Малайзия, Финляндия, БАА, Ҳиндистон, Россия каби давлатларда вируснинг юқтириш ҳолати қайд этилган.

 

Мавзу:
Хитойда коронавирус эпидемияси (113)

Асосий мавзулар