02:02 21 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Жамият
Ҳавола олиш
Хитойда коронавирус эпидемияси (113)
92820

Шавкат Мирзиёев Хитойда янги турдаги коронавирус сабабли келиб чиққан эпидемиянинг фожиали оқибатлари муносабати Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга мактуб йўллади.

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойда янги турдаги коронавирус сабабли келиб чиққан эпидемиянинг фожиали оқибатлари муносабати Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга мактуб йўллади, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойда янги турдаги коронавирус сабабли келиб чиққан эпидемиянинг фожиали оқибатлари муносабати билан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга ва дўст Хитой халқига чуқур таъзия билдирди.
Ўзбекистон умумий хатарга қарши самарали курашиш мақсадида яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр экани қайд этилди”, дейилган хабарда.

Янги коронавирус

Декабрь якунида Хитой ҳукумати Хубей провинцияси маркази бўлган Ухан шаҳрида номаълум пневмония тарқалиши ҳақида хабар қилинганди.

Кейинчалик, касаллик қўзғатувчиси коронавирус 2019-nCoV экани аниқланди.

Вируснинг қурбонлари умумий сони 259 нафарга етди, 11791 одам у билан зарарланган. Бир кун ичида вирус билан касалланганлар сони 2102 нафарга кўпайган. Касалликдан тузалганлар сони 243 нафарга етди.

Хитойдан ташқари Таиланд, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Канада, Вьетнам, Сингапур, Непал, Франция, Австралия, Малайзия, Финляндия, БАА, Ҳиндистон, Россияда юқтириш ҳолати қайд этилган.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги типдаги коронавируснинг авж олишини халқаро аҳамиятга эга бўлган фавқулодда ҳолат, деб тан олди.

Мавзу:
Хитойда коронавирус эпидемияси (113)

Асосий мавзулар