06:26 29 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Жамият
Ҳавола олиш
61801

Ўзбекистон президенти мамлакат бокс спорти тарихида илк маротаба WBA ва IBF йўналишларида ғалаба қозонган Муроджон Аҳмадалиевни фахрий унвон билан тақдирлади.

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев чемпион боксчи Муроджон Аҳмадалиевни “Ўзбекистон ифтихори” унвони билан тақдирлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Президент фармонида ушбу фахрий унвон Америка Қўшма Штатларининг Майами шаҳрида профессионал бокс бўйича бўлиб ўтган мусобақада юксак азму шижоат ва маҳоратини намоён этиб, мамлакат бокс спорти тарихида илк маротаба WBA ва IBF йўналишларида ғалаба қозонган, ёшларга ибрат намунасини кўрсатиб, улар онгида миллий ғурур, она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини кучайтириш борасидаги катта хизматлари учун берилгани қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муроджон Аҳмадалиев америкалик боксчи Дэниэл Романни маҳлумб этиб,  WBA ва IBF чемпиони камарига эга чиққани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар