09:49 01 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
Дунёда, Россияда ва Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси (505)
351 0 0

4 февралдан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси коронавирус тарқалиши сабабли Пекин ва Урумчига мунтазам рейсларни вақтинча тўхтатиб қўяди.

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Uzbekistan Airways авиакомпанияси Хитойга рейсларни вақтинча тўхтатиб қўйишини маълум қилди

“4 февралдан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси коронавирус тарқалиши сабабли Хитойга (Пекин ва Урумчи) мунтазам рейсларни вақтинча тўхтатиб қўяди”, - дейилади компания хабарида.

Қайд этилишича, Ўзбекистон президенти фармойиши билан республика махсус комиссияси тузилган ва у мамлакат фуқароларини Хитойдан қайтариш ҳамда мамлакатда коронавирус тарқалишининг олдини олиш билан шуғулланади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойнинг Ухан шаҳрида шаҳрида тарқалган янги турдаги коронавирус билан касалланганлар сони 14 380 нафарга етган. Вафот этганлар сони 308 кишини ташкил этади.

Мавзу:
Дунёда, Россияда ва Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси (505)

Асосий мавзулар