Пекин аэропортида ўзбекистонлик талабалар қолиб кетгани тасдиқланди

© REUTERS/Lim Huey TengВспышка пневмонии неизвестного происхождения. Предварительно установлено, что возбудителем заболевания стал новый тип коронавируса — 2019-nCoV
Вспышка пневмонии неизвестного происхождения. Предварительно установлено, что возбудителем заболевания стал новый тип коронавируса — 2019-nCoV - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташқи ишлар вазирлиги хабарида айтилишича, талабалар билан алоқа ўрнатилган ва дипломатлар муаммоларни ҳал қилиш бўйича тегишли чораларни кўрмоқда.

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Пекин аэропортида ўзбекистонлик талабалар қолиб кетгани ҳақидаги хабар тасдиқланди.

ТИВ хабарига кўра, Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси кўплаб мамлакатларнинг Хитой билан авиақатновларни бекор қилиши сабабли Пекин шаҳри аэропортида қолиб кетган 3 нафар талаба – Ўзбекистон фуқаролари тўғрисида 2 февраль куни ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлаган.

Қайд этилишича, талабалар билан алоқа ўрнатилган ва дипломатлар муаммоларни ҳал қилиш бўйича тегишли чораларни кўрмоқда.

Самолет Boeing 757-231 авиакомпании Uzbekistan Airways в международном аэропорту Внуково имени А. Н. Туполева. - Sputnik Ўзбекистон
Uzbekistan Airways Хитойга рейсларни вақтинча тўхтатиб қўйишини маълум қилди

Элчихона Хитой ҳудудида бўлиб турган ва қийин вазиятга тушиб қолган фуқароларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ҳамда коронавируснинг янги шакли (2019-нCоВ) билан боғлиқ вазиятни мониторинг қилиш бўйича тезкор Штаб фаолият кўрсатаётганини маълум қилган:

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси консуллик бўлими: Азиз Хилватов +86 138 1120 4471, Бобур Яҳяев +86 135 1102 4242.

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси ходимлари: Нуриддин Убайдуллаев +86 139 10 85 7245, Нодир Нурматов +86 158 1047 7270, Шуҳрат Умиров + 86 139 1175 4476, Рустам Назаров +86 138 0122 1452, Акмалхон Олимхонов +86 185 0017 0040, Мансур Ибрагимов +86 135 5220 7848, Сардор Сирожов +86 186 1812 9040, Аваз Камалов +86 178 1070 2707.

“Ҳурматли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Сизлардан турли миш-мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларни тарқатмасликни, ҳис-ҳаяжонга берилмасликни ва хотиржамликни сақлашни яна бир бор сўраймиз”, - дейилган хабар сўнггида.
Янгиликлар лентаси
0