Интенсив боғ, токзор ва иссиқхоналар аҳолига лизинг ва кредитга берилади

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Медиабанкка ўтишСбор фруктов в Крыму
Сбор фруктов в Крыму - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Интенсив боғ ёки токзорлар – улар ҳосилга киргунча қадар имтиёзли давр билан, иссиқхоналар – 1 йиллик имтиёзли давр билан лизинг олувчига 7 йилгача муддатга лизингга берилади.

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Ўзбекистонда интенсив боғ, токзор ва иссиқхоналар аҳолига лизинг ва кредитга берилади. Бу Ҳукуматнинг 30 январь 2020 йилда қабул қилинган 52-сонли қарорида кўзда тутилган.

Қарорга мувофиқ, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан интенсив боғ ва токзорлар барпо этилади, иссиқхоналар қурилади ҳамда аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида берилади.

Интенсив боғ ёки токзорлар – улар ҳосилга киргунча қадар (турига кўра) имтиёзли давр билан, иссиқхоналар – 1 йиллик имтиёзли давр билан лизинг олувчига 7 йилгача муддатга лизингга берилади ҳамда тижорат банклари томонидан кредит ажратилиши мумкин.

Шавкат Мирзиёев провел видеоселекторное совещание по вопросам дальнейшего развития плодоовощеводства и увеличения экспорта отрасли, обеспечения эффективного использования приусадебных земель населения. - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев: олинган мева нобуд бўлиб, тупроққа қорилмоқда

Қарор билан интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, ташаббускорлар мурожаати асосида туман ҳокимлиги, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан талабгорларнинг дастлабки рўйхати шакллантирилади.

Рўйхат шакллангач, туман ҳокимлиги тегишли агентликларга ёки Жамғармага ёзма мурожаат қилади.

Агентликлар, Жамғарма икки ой муддатда интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонани ташаббускорга лизинг ёки кредит шартлари асосида бериш учун лизинг ташкилотини ёки тижорат банкини аниқлайди. Лойиҳани тасдиқлаб, туман ҳокимлигига тақдим этади.

Шу асосда, туман ҳокимлиги томонидан 10 кун муддатда интенсив боғ, токзор барпо этиш учун 10 гектардан, иссиқхона қуриш учун 3 гектардан кам бўлмаган ер майдони 10 йил муддатга вақтинча фойдаланиш шарти билан ажратилади.

Янгиликлар лентаси
0