01:10 21 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Жамият
Ҳавола олиш
Хитойда коронавирус эпидемияси (113)
1284 0 0

Касаллик тарқалишини олдини олиш мақсадида Хитой соғлиқни сақлаш комиссияси коронавирусдан вафот этганларни дафн этишни таъқиқлади.

ТОШКЕНТ, 3 фев – Sputnik. Хитойда коронавирусдан вафот этганларни дафн этиш тақиқланди. Бу ҳақида Хитойнинг инглиз тилида хабар тарқатувчи Global Times нашри хабар бермоқда.

“nCoV2019 вирусидан вафот этганларнинг танаси қисқа вақт ичида энг яқин крематорийда ёқилиши керак. Уларни дафн этиш ёки қариндошларига бериш таъқиқланади. Дафн маросимларида вирус тарқалиши хавфи мавжуд”, - дейилган Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси хабарида.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда дунё бўйича коронавирус юққан кишилар сони 15 мингдан, ушбу вирусдан вафот этганлар сони 370 кишидан ошди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистонда бундай беморлар ҳозирча қайд этилмаган.

Мавзу:
Хитойда коронавирус эпидемияси (113)

Асосий мавзулар