06:20 17 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.77
  • EUR10438.70
  • USD9539.16
Жамият
Ҳавола олиш
738 0 0

Қаймати бир миллион доллар бўлган купюрани 10 000 долларга сотмоқчи бўлган фуқаро прокуратура ва ИИБ томонидан ушланди.

ТОШКЕНТ, 3 фев - Sputnik. Наманган вилояти, Уйчи туманида бир дона миллион долларлик қоғоз пул сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди, деб хабар қилмоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати. 

Фуқаро С.Л. 1 000 000 долларлик купюрасини фуқаро А.Х.га 10 000 доллар эвазига сотаётган вақтда ашёвий далил билан қўлга олинган, - дейилган хабарда. 

Банк маълумотига кўра, 1 000 000 АҚШ долларлик банкнота сувенир сифатида чиқарилган ва қонуний тўлов воситаси ёки валюта ҳисобланмайди.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Л.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

 

 

Асосий мавзулар