07:53 28 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Жамият
Ҳавола олиш
878 0 0

2020 йилдан бошлаб босқичма-босқич ўзбек тили, рус тили, математика ва бошқа умумтаълим фанларидан ҳам сертификат берилиши жорий этилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Ўзбекистонда тест синови топширмай ўқишга кириш мумкин бўлади, деб хабар қилмоқда Давлат тест маркази.

Хабарда ёзилишича,  2020 йилдан бошлаб босқичма-босқич йўлга қўйиладиган яна бир ўзгариш – чет (инглиз, немис, француз ва шарқ) тилларидан ташқари, масалан, ўзбек тили, рус тили, математика ва бошқа умумтаълим фанларидан ҳам сертификат берилиши жорий этилиши мумкин.

Ҳозирда ушбу тартиб юзасидан тегишли таклифлар берилган. Таклифларга кўра тест синовларини соддалаштириш, абитуриентларга қулайлик ва имкониятлар яратиш мақсадида барча умумтаълим фанларидан худди шундай сертификат берилиши босқичма-босқич амалга оширилиши кўзда тутилган.

Абитуриентлар умумий ёки ўрта-махсус таълим муассасасини тугатмай туриб ҳам бундай имкониятдан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Президентнинг мурожаатномасида қайд этилганидек, ёшлар исталган вақтда имтиҳон топшириб, тегишли гувоҳнома олса, олий ўқув юртига ўқишга кираётган пайтда шу фан бўйича қайта синовдан ўтишга ҳеч қандай эҳтиёж қолмайди.

“Демак, абитуриент олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига қабул тест синовларига қадар керакли умумтаълим фанларидан сертификат олса, тест синовида иштирок этмай, тўғридан-тўғри танловда қатнашиш имкониятига эга бўлади”, - дейилган хабарда.

Хабарда айни пайтда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ушбу тартибни амалга ошириш механизмлари ишлаб чиқилаётгани қўшимча қилинган.

Асосий мавзулар