Мактабларда коронавирус касаллигини олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровНигина Ходжаева во время урока
Нигина Ходжаева во время урока - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ССВ тавсиясига кўра, ХТВ тизимида ЎРИ, грипп ва коронавирус касалликларини олдини олишга қаратилган тушунтириш ишлари олиб борилади.

ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Янги коронавирус касаллигининг тарқалиши муносабати билан Халқ таълими вазирлиги тизимида унинг олдини олишга қаратилган тушунтириш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

ССВ тавсиясига кўра, ХТВ тизимида ЎРИ, грипп ва коронавирус касалликларини олдини олишга қаратилган тушунтириш ишлари олиб борилади.

Бундан ташқари Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ЎРИ, грипп ва коронавирус касалликларини олдини олишга қаратилган тавсияларни ишлаб чиққан.

Унга кўра, хоналар ҳарорати меъёрда бўлиши, хоналарни тез-тез шамоллатиб туриш ва намли дезинфекция ишларини мунтазам олиб бориш;

Пробирки с биоматериалом в лабораторном комплексе - Sputnik Ўзбекистон
Россия Ўзбекистонга коронавирусни аниқлаш воситасини берди

- касалликнинг клиник белгилари ва тана ҳарорати юқори бўлган ишчилар, талабалар ва ўқувчилар аниқланганда уларни ишга ва ўқишга қўймаслик, тиббий муассасага мурожаат этишини ташкил этиш;

Шунингдек, ҳожатхоналарда тозалаш ва дезинфекция ишларини мунтазам олиб борилишини назоратга олиш;

- ҳожатдан чиққанда ва овқатланишдан олдин қўлни совунлаб ювиш ва шахсий гигиена қоидаларига мунтазам риоя этилиши;

- талаба ва ўқувчиларни тиббий ниқоблар билан етарлича таъминлаш;

- ходимлар, талабалар ва ўқувчилар иштирокида тиббиёт мутахассисларини жалб қилган ҳолда коронавирус инфекциясини профилактикаси бўйича ўқув семинарларини ташкил этиш.

Ўтган йилнинг 31 декабрь куни Хитой ҳукумати мамлакатнинг Ухан шаҳрида номаълум пневмония эпидемияси юзага келгани ҳақида хабар қилган эди. Касалланишнинг биринчи ҳолатини денгиз маҳсулотлари сотиладиган бозор билан боғлашмоқда. Жорий йилнинг 7 январь куни хитойлик мутахассислар касаллик қўзғатувчиси коронавирус 2019-nCoV эканини аниқлашди. Коронавирус бошқа хориж мамлакатларида ҳам қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0