06:31 17 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.77
  • EUR10438.70
  • USD9539.16
Жамият
Ҳавола олиш
Хитойда коронавирус эпидемияси (103)
935 0 0

Маълумотларга кўра, коронавирусдан касалланган одамларнинг 80 фоизида хасталик енгил ўтади, қолган 20 фоизида оғир кечиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лианн Куппенс коронавирус иммун тизим пасайиб кетган беморларда оғир кечиши мумкинлиги маълум қилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

“Маълумотларга кўра, коронавирусдан касалланган одамларнинг 80 фоизида хасталик енгил ўтади, қолган 20 фоизида оғир кечиши мумкин. Ўлим ҳолати юз бериши эҳтимоли бўлган 2-3 фоизи эса иккиламчи оғир, сурункали касалликларга чалинган, иммун тизими пасайиб кетган беморларга тўғри келмоқда”, – деди Лианн Куппенс ўтказилган деоселектор йиғилишида.

Таъкидланишича, коронавирусни аниқлашда асосий эътибор тана ҳароратининг кўтарилишига қаратилса-да, унинг яширин даври мавжуд. Бу пайтда касаллик белгилари тўлиқ намоён бўлиб улгурмайди. Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистонда вазиятни назорат қилиш, хориждан келган фуқароларни текшириш ва кузатувга олиш борасида барча тайёргарлик чоралари кўрилган.

“Шунга қарамай, ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли орасида турли ваҳимали, хусусан, Жиззах, Бухоро ва Андижон вилоятларида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ёлғон хабарлар тарқалмоқда. Бундай ҳолатда одамлар соҳадан узоқ бўлган шахслар томонидан тарқатилаётган асосланмаган  маълумотларга эмас, балки мутахассислар холис фикри ва хулосаларига эътибор қаратишлари керак”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ССВ тавсиясига кўра, Халқ таълими вазирлиги тизимида ЎРИ, грипп ва коронавирус касалликларини олдини олишга қаратилган тушунтириш ишлари олиб борилиши хабар қилинган эди.

Мавзу:
Хитойда коронавирус эпидемияси (103)

Асосий мавзулар