01:52 21 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Жамият
Ҳавола олиш
Хитойда коронавирус эпидемияси (113)
307 0 0

Хитойдан келган йўловчилар дастлаб вақтинчалик яшаш марказига юборилади. Шу сабаб уларни кутиб олиш учун Тошкент аэропортига чиқиш керак эмас.

ТОШКЕНТ, 4 фев - Sputnik. Uzbekistan Airways авиакомпанияси Пекин ва Уахандан Тошкентга чартер парвозларини амалга оширади. Бу ҳақида компания матбуот хизмати Sputnik мухбирига хабар қилди.

Хабарда айтилишига кўра, парвозлар 4 ва 5 феврал кунлари амалга оширилади:

  • Пекин — Тошкент (2 та рейс) – паст нархларда
  • Ухан – Тошкент (1та рейс) – бепул

Рейсларга чипталарни сотиб олиш учун йўловчилар Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси ва Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг ваколатхонасининг телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.

Рейслар Хитойда коронавирус инфекциясининг авж олиши муносабати билан амалга оширилиб, ҳар бир самолётда тиббиёт ходимлари ва вирусология соҳаси мутахассислари, замонавий диагностика асбоблари, шахсий ҳимоя воситалари ва зарур тиббий препаратлар билан жиҳозланган. Шунингдек,  Ўзбекистон ССВ билан биргаликда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

“Рейс йўловчилари етиб келгач,  вақтинча яшаш марказига юборилади. Шу муносабат билан сиздан Тошкент шаҳридаги аэропортда йўловчилар билан учрашмаслигингизни сўраймиз” дейилади авиакомпания хабарида.

Келиш вақти эса кейинроқ эълон қилинади.

Йўловчиларнинг вақтинчалик турар жой марказида бўлишига оид савол билан Ўзбекистон ССВ Санитария–Эпидемиология фаровонлиги агентлигининг бош офиси телефон рақами (+998 (71) 276-49-66)га мурожаат қилиш сўралган.

Мавзу:
Хитойда коронавирус эпидемияси (113)

Асосий мавзулар