06:24 17 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.77
  • EUR10438.70
  • USD9539.16
Жамият
Ҳавола олиш
373 0 0

Янги қуриб битказилган бекатларда йўловчиларга қулайлик яратувчи замонавий технологиялар, йўлкирани электрон тўлаш имконини берувчи турникетлар ҳамда эскалатор билан жиҳозланган.

ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Тошкентда қурилаётган ҳалқа метро линиясининг биринчи босқичи бўлган “Дўстлик – Қўйлиқ” участкасида 6 та бекат қуриб битказилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” хабар қилди.

“Маълумки, “Тошкент метрополитени” УКнинг “Дўстлик” бекатидан Қўйлиқ бозоригача бўлган йўналиши 11 километр бўлиб, “Дўстлик-2” ҳамда 2, 3, 4, 5, 6 ҳамда Қўйлиқ бозоридаги 7-бекатлардан иборат”, – дейди “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг Капитал қурилиш дирекцияси раҳбар ўринбосари Азиз Абдиев.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунга келиб 2-, 3-, 4-, 5- ҳамда 6-бекатларда ҳам қурилиш ишлари ниҳоясига етказилган.  Янги қуриб битказилган бекатларда йўловчиларга қулайлик яратувчи замонавий технологиялар, йўлкирани электрон тўлаш имконини берувчи турникетлар ҳамда эскалатор билан жиҳозланган. Икки қаватлик бекатларнинг ҳар бирига имконияти чекланган йўловчилар учун махсус лифтлар ҳам ўрнатилди.

Шесть станций новой линии ташкентского метро построены - фото
Узбекистон темир йуллари
Шесть станций новой линии ташкентского метро построены - фото

Ушбу йўналишда поездларнинг ўртача юриш тезлиги соатига 60 километрни ташкил этади. Ҳаракатланиш оралиқ вақти 5 дақиқадан иборат бўлиб, бекатлар 5та вагон тўхташи учун мўлжалланган.

Шесть станций новой линии ташкентского метро построены - фото
Узбекистон темир йуллари
Шесть станций новой линии ташкентского метро построены - фото

Қайд этилишича, ҳар бир бекат миллий меъморчилик услубига хос тарзда қурилиб, кўриниши ва безатилиши жиҳатидан бир-бирини такрорламайди.

Асосий мавзулар