06:01 29 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Жамият
Ҳавола олиш
Хитойда коронавирус эпидемияси (145)
53520

Уханда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш 4 февралдан 5 февралга ўтар кечаси амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 4 фев – Sputnik. Уханда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш борасида амалга оширилган техник ва ташкилий ишлар якунига етди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

“Ухандан эвакуация қилиш билан боғлиқ чора-тадбирлар 4 февраль куни кеч соат 17:00 дан 5 феврал куни соат 03:00 га қадар амалга оширилади. Ухан – Тошкент авиапарвозида олиб келиш учн 81 кишилик рўйхат ташкиллаштирилган” , - дейилган  хабарда.

Шунингдек, Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги, коронавирус тарқалиши муносабати билан, Ўзбекистоннинг барча ОТМлари ходимлари ва талабаларидан Хитойга бориш ёки Хитой фуқароларини Ўзбекистонга таклиф қилишни тўхтатишни сўради. 

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Ўзбекистон Ҳаво йўллари айни дамда Хитойда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш борасида 3та парвоз амалга оширилишини хабар қилган эди. Ушбу хабарга кўра Пекиндан 2та  ва Ухандан 1та парвоз амалга оширилади.

Шунингдек, Хитойдан келаётган Ўзбекистон фуқароларини кутиб олиш учун аэропортга чиқиш керак эмаслиги хабар қилинган эди. 

Мавзу:
Хитойда коронавирус эпидемияси (145)

Асосий мавзулар