ЎТЙ метронинг Сергели йўналиши сифати ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

© Sputnik / Рамиз БахтияровСтроительство Сергелийской ветки метро
Строительство Сергелийской ветки метро - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, суратларда тасвирланган ҳолат метро тузилишининг юк кўтариш қобилиятига ёки мустаҳкамлигига таъсир қилмайди.

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Жамоатчилик ижтимоий тармоқларда Тошкент ер усти метрополитенининг Сергели йўналиши қурилишидаги суратларни эълон қилиб, унинг мустаҳкамлиги борасида ташвиш билдирмоқда.

“Ўзбекистон темир йўллари” бунга муносабат билдирди ва кўрсатилган фуқаролик позиция ва бефарқ бўлмаганлик учун миннатдорчиик изҳор этди.

Компания Ўзбекистон ҳудудидаги ҳар бир объект қурилиш сифати устидан давлат, идоравий, муаллифлик ва жамоатчилик назоратининг кўп босқичли ва жуда самарали тизими мавжудлигига ишонтирган.

Таъкидланишича, суратларда тасвирланган ҳолат метро тузилишининг юк кўтариш қобилиятига ёки мустаҳкамлигига таъсир қилмайди.

© Узбекистон темир йуллариУзбекистанцы усомнились в надежности Сергелийской ветки метро
ЎТЙ метронинг Сергели йўналиши сифати ҳақидаги хабарга муносабат билдирди - Sputnik Ўзбекистон
Узбекистанцы усомнились в надежности Сергелийской ветки метро

“Суратларда кўрсатилган ёриқлар куч хусусиятига эга эмас, балки монтаж ишлари давомида пайдо бўлади, ва табиийки, улар пардозлаш ишлари давомида бартараф этилади”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда қурилаётган ҳалқа метро линиясининг биринчи босқичи бўлган “Дўстлик – Қўйлиқ” участкасида 6 та бекат қуриб битказилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0