06:28 17 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.77
  • EUR10438.70
  • USD9539.16
Жамият
Ҳавола олиш
Хитойда коронавирус эпидемияси (103)
267 0 0

Қайд этилишича, самолётда 84 нафар йўловчилар, экипаж аъзолари, шунингдек, тиббиёт ходимлари ва замонавий ҳимоя воситалари билан вирусология соҳаси мутахассислари бор.

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг самолёти Ухандан йўловчилар билан бугун маҳаллий вақт 11:45 да Тошкент аэропортига етиб келади.

Қайд этилишича, самолётда 84 нафар йўловчилар, экипаж аъзолари, шунингдек, тиббиёт ходимлари ва замонавий ҳимоя воситалари билан вирусология соҳаси мутахассислари бор.

Олдин хабар қилинганидек, келганидан кейин йўловчилар вақтинча яшаш марказига юборилади.

Хабарда йўловчиларнинг вақтинча турар жой марказида бўлишига оид савол учун Ўзбекистон ССВ Санитария-эпидемиология фаровонлиги агентлигининг бош офисига +998 (71) 276-49-66 телефон орқали мурожаат қилиш мумкинлиги қўшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон 250 нафар фуқаросини Хитойдан олиб келгани хабар қилинган эди.

Мавзу:
Хитойда коронавирус эпидемияси (103)

Асосий мавзулар