Ўзбекистон Хитойдан яна 84 нафар фуқаросини олиб келди

© Пресс-служба МинздраваВ Ташкент прилетел самолет с пассажирами из г. Ухань
В Ташкент прилетел самолет с пассажирами из г. Ухань - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ухандан навбатдаги чартер рейс билан учган 84 нафар Ўзбекистон фуқаролари Тошкентдаги Ислом Каримов номли халқаро аэропортга келиб қўнди.

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Бугун, 5 февраль куни Ухандан навбатдаги чартер рейс билан учган 84 нафар Ўзбекистон фуқаролари Тошкентдаги Ислом Каримов номли халқаро аэропортга келиб қўнди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар қилмоқда.

Самолётда 84 нафар фуқародан ташқари экипаж аъзолари, шунингдек, замонавий тиббий воситалар билан ҳимояланган тиббиёт ходимлари ва вирусология соҳаси мутахассислари ҳам бирга келди.

Коронавируснинг Ўзбекистонга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш ҳамда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида Хитойдан олиб келинганлар махсус тиббиёт муассасасига жойлаштирилади. Уларнинг ота-оналари билан учрашиши тақиқланган. 

Узбекистанцы прибыли чартерным рейсом из Китая - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон 250 нафар фуқаросини Хитойдан олиб келди

Мазкур муассасалар тўлиқ карантин талаблари асосида жиҳозланган. Коронавирус диагностикаси воситаларининг зарур захиралари яратилган, керакли дори ҳамда дезинфекция воситалари, ускуналар, сарфлаш материаллари, шунингдек, шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган. 

Шунингдек, мазкур тиббиёт муассасаларига барча керакли маиший воситалар ва зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилади.

Коронавирус инкубацияси даврини ҳисобга олган ҳолда, Ухан шаҳри ва Хитойнинг бошқа ҳудудларидан олиб келинган ўзбекистонликлар 14 кун давомида карантин остида сақланади. Ушбу вақт мобайнида уларга оила-аъзолари ва яқинлари билан учрашиш тақиқланади. 

Россия истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлиги соҳасидаги федерал хизмат (Роспотребнадзор) томонидан Ўзбекистонга янги коронавируснинг лаборатория диагностикаси воситалари етказиб берилган. 

5 февраль ҳолатига кўра, дунё бўйича 24 551 кишида коронавирус аниқланган. Шулардан 24 338 нафари Хитойда қайд этилган. Ҳозиргача 493 та ўлим ҳолати кузатилган бўлса, 910 киши ушбу вирусдан тузалган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистон 250 нафар фуқаросини Хитойдан олиб келган эди.

Янгиликлар лентаси
0