00:28 23 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Жамият
Ҳавола олиш
Хитойда коронавирус эпидемияси (117)
67920

Ўзбекистон Хитойнинг Ухань шаҳрида қолиб кетган қозоғистонлик талабани эвакуация қилишда ёрдам берди.

ТОШКЕНТ, 5 фев - Sputnik. Ўзбекистон Уханда қолиб кетган қозоғистонлик талабани эвакуация қилди. Бу ҳақда талабанинг онаси Sputnik Қозоғистон нашрига маълум қилди.

“Менинг ўғлимни бугун Тошкентга олиб кетишди. У аллақачон учиб кетган, ҳозир йўлда. Уни Ўзбекистон борти олиб кетди. Уни қаерга жойлаштиришлари ҳақида маълумотга эга эмасмиз, асосийси, уни у ердан олиб кетишди. Қолганидан ҳозирча хабаримиз йўқ”, - деган талабанинг онаси.

Қайд этилишича, талаба Хитойнинг Ухань шаҳрида қолиб кетган, чунки унинг ватандошларини эвакуация қилишаётганда унинг ҳарорати кўтарилган. Онасининг сўзларига кўра, у ўзини яхши қилган ва касаллик аломатлари бўлмаган.

Талаба қозоғистонлик талабалар гуруҳини назорат қилган ва уларга Ухандан кетиш вақтида ёрдам берган. Ватанга қайтганларнинг ота-онаси президент номига Уханда қолиб кетган талабага ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилишган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 4 февраль куни 250 нафар, 5 февраль куни эса 84 нафар фуқаросини Хитойдан олиб келган эди. Хитойдан олиб келинганлар махсус тиббиёт муассасасига жойлаштирилади ва 14 кун давомида карантинда бўлишади. Уларнинг ота-оналари билан учрашиши тақиқланади. 

Мавзу:
Хитойда коронавирус эпидемияси (117)

Асосий мавзулар