07:15 28 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Жамият
Ҳавола олиш
252560

Миллиардер Алишер Усмоновнинг рафиқаси янги интервью берди. Унда аёлларнинг асосий вазифаси, ўзининг аёллар озодлигига бўлган муносабати ҳақида сўзлаб берди.

ТОШКЕНТ, 5 фев - Sputnik. Бадиий гимнастика бўйича Россия терма жамоаси бош мураббийи Ирина Винер-Усмонова ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган яна бир интервью берди.

Интервью кеча GQ веб-сайтида чоп этилди.

Хусусан, таниқли мураббий аёлларнинг эркинлигига бўлган муносабати ҳақида гапирди.

“Аёллар шунчалик озод бўлишдики, кўриб кўнглинг айнийди. Шунчаликка етиб бордики, эркаклар аёлларга илтифот кўрсатгани учун айбланмоқдалар. Бу хаос", деди у.

Унинг сўзларига кўра, аёлнинг қисмати охир-оқибат оила қуриш ва фарзанд дунёга келтиришдир.

“Ҳозир улар қандай турмуш қурмоқдалар? Улар шунчаки биргаликда яшашмоқда, бу ҳам нормал ҳолат. Узуклар, имзолар шарт эмас. Гап айнан шулардами? Бу ёшларнинг улар бир бутун эканликларини англаш учун лозим”, - деб давом этади Ирина Александровна.

Ирина Винер-Усманова и Алишер Усманов
© Sputnik / Михаил Климентьев
Ирина Винер-Усманова и Алишер Усманов

Шунингдек, у Алишер Усмонов билан никоҳ ҳақида ҳам гапириб, улар онгли ёшда учрашганлигини айтди.

“Биз у билан 45 ёки 46 йилдан бери яшаб келмоқдамиз”, - дейди у.

Винер-Усманова ўзи харид қилгани дўконларга бормаслигини айтди: барча кийим-кечак ва заргарлик буюмларини совға қилишади. Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, эркак киши аёл кишига заргарлик буюмларини совға қилиши муҳим, гарчи аёлнинг пул бўлсада.

Ирина Винер-Усманова
© Sputnik / Григорий Сысоев
Ирина Винер-Усманова

Эслатиб ўтамиз, Ирина Винер - Алишер Усмоновнинг рафиқаси. У самарқандлик, уч марта бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлган.

Алишер Усмоновнинг рафиқаси ва Алина Кабаева Тошкентга ташриф буюришди

1992 йилдан бери Ирина Винер Москвада яшайди. 2001 йилдан бери у бадиий гимнастика бўйича Россия миллий жамоасининг бош мураббийидир.

Асосий мавзулар