Ўзбекистондаги дори воситалари 80 фоизи хориждан импорт қилинади

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишПродажа лекарств в аптеке
Продажа лекарств в аптеке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дори воситалари 20 %ни, импорт дори воситалари эса 80 % ни ташкил қилади.

ТОШКЕНТ, 5 фев – Sputnik. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дори воситалари 20 %ни, импорт дори воситалари эса 80 % ни ташкил қилади. Бу ҳақида АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълумот бериб ўтилди.

Почта наркотрафиги: ўзбекистонликлар номига келган гиёхванд дори-воситалари фош қилинди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариевнинг таъкидлашича, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар оддий дориларни ишлаб чиқаради ва бу ишлаб чиқариш салмоғи атиги 20 % ни ташкил этмоқда. Бунинг сабаби эса ҳозирча Ўзбекистон ҳудудида технологик дорилар ишлаб чиқарилишининг йўлга қўйилмаганлигидир. Қолаверса, бу йўналишдаги кадрлар етишмаслиги ҳам асосий муаммо бўлиб турибди.

“Ҳозирда дориларнинг маҳаллий ишлаб чиқарилишини жадаллаштириш ҳаракатидамиз,” - дейди Сардор Кариев.

Унинг таъкидлашича, президент фармонига мувофиқ Қибрайда 2020-2024 йилларда Фармацевтика университетини ташкил этиш кўзда тутилган.

Ушбу университетга чет эллик ҳамкорлар билан биргаликда тадқиқот институтлари кўчириб ўтказилиб, дориларнинг сифат назоратини олиб борувчи лабараториялар ташкил қилинади. Институт қошида янги ишлаб чиқариш корхоналари ташкил қилинади. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун камида 2-3 йил керак.

Шунда 80 фоизлик импорт кўрсаткичлари  ўзгариб, Ўзбекистон ҳудудида ҳам дори воситаларининг ишлаб чиқарилиши ва экспорт салмоғининг ошишига умид қилса бўлади. 

Ўзбекистонда 190 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилган.

Янгиликлар лентаси
0