Дорихоналарда ҳанузгача рецептга амал қилмаган ҳолда дорилар сотилмоқда - Ибрагимова

© Sputnik / Игорь ЗарембоЖенщина покупает лекарства в аптеке
Женщина покупает лекарства в аптеке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эндиликда дори шакли, қадоқдаги дорилар сони, дозаси, концентрацияси, ҳажми ва қадоқлаш хусусиятларига қараб уларга энг юқори нархлар белгиланади.

ТОШКЕНТ, 5 фев – Sputnik. Эндиликда дори шакли, қадоқдаги дорилар сони, дозаси, концентрацияси, ҳажми ва қадоқлаш хусусиятларига қараб уларга энг юқори нархлар белгиланади. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

Витрина с лекарственными препаратами - Sputnik Ўзбекистон
Фарғонада дори нархини белгилаш тартибини бузган дорихона ёпилди

Фармацевтика тармогини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариевнинг маълум қилишича, 2020 йил 1 июлдан бошлаб дори шакли, қадоқдаги дорилар сони, дозаси, концентрацияси, ҳажми ва қадоқлаш хусусиятларига қараб, уларга энг юқори нархлар белгиланади.

Шунингдек, дори воситаларини Ўзбекистонга импорт қилиш ва реализация қилиш белгиланган нархларда, ундан юқори бўлмаган тартибда амалга оширилади.

Брифингда Фармецевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбари Муҳаббат Ибрагимова, бугунги кунда қабул қилинган бир қанча қарорларга қарамай, дорихоналарда рецептга амал қилмаган ҳолда дори воситаларини сотиш ҳолатлари содир бўлаётганини таъкидлади. 

Бундан ташқари яна бир муаммолардан бири сотиб олинаётган дори воситаларининг беморга фойда бермаётганлигидир. Бунинг ортидан аҳолида норозилик кайфияти туғилмоқда. Бу эса ҳал қилиш керак бўлган муаммолардан биридир.

Шунга кўра, Ўзбекистон президентининг 2019 йил 6 сентябр “Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Бу қарорда белгиланганидек,  рецепт ёзаётганда таъсир қилувчи ва дорихоналарда бор бўлган ассортиментлар тавсия қилиниши керак. Бемор шу рецепт асосида ўз эҳтиёжига қараб, дори воситаларини танлаши мумкин. 

Янгиликлар лентаси
0