00:44 21 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Жамият
Ҳавола олиш
Хитойда коронавирус эпидемияси (113)
455 0 0

Коронавирус туфайли Хитойдан фуқароларни олиб келиш якунланди, бугун тонгда бортида 251 нафар йўловчи бўлган учинчи чартер парвоз Пекиндан Тошкентга қўнди.

ТОШКЕНТ, 6 фев - Sputnik. Бугун тонгда Пекиндан Тошкентга учинчи чартер парвоз етиб келди, деб хабар қилди Ўзбекистон ҳаво йўллари матбуот хизмати.  

Пекиндан йўловчилар билан учинчи рейс Тошкентга маҳаллий вақт билан 4:40 да этиб келди. Самолёт бортида 251 йўловчи, экипаж аъзолари ва замонавий ҳимоя воситалари бўлган тиббиёт вакиллари бўлган, - дейилган авиакомпания хабарида. 

Коронавирус тарқалиши туфайли одамларни Хитойдан кўчириш жараёни якунланди. Ҳар икки томондан биологик хавфсизлик чораларига риоя қилиш вирусология мутахассислари томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда назорат қилинди.

Все дома: в Ташкент прибыл третий рейс с пассажирами из Пекина
Uzbekistan Airways
Все дома: в Ташкент прибыл третий рейс с пассажирами из Пекина
Мавзу:
Хитойда коронавирус эпидемияси (113)

Асосий мавзулар