01:46 21 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Жамият
Ҳавола олиш
Хитойда коронавирус эпидемияси (113)
261 0 0

Коронавирус туфайли Ўзбекистонда мижозларга Chevrolet Equinox етказиб берилиши кечикади. Кутишни истамаганлар пулларини қайтариб олишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. UzAuto Motors компанияси коронавирус туфайли Chevrolet Equinox автомобилининг етказиб берилиши кечикиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Қайд этилишича, авж олаётган коронавирус сабабли кўпгина автомобиль ишлаб чиқарувчиларда Хитойда ишлаб чиқариладиган эҳтиёт қисмларни етказиб берилишида муаммо юзага келган. Шу  сабаб ўз заводларида ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатиб қўйишган.

“Ушбу фавқулодда вазият туфайли, Chevrolet Equinox автомобилининг етказиб берилиши ҳам минтақадаги эпидемия билан боғлиқ вазият ўзгармагунга қадар кечиктирилиши мумкин”, - дейилган хабарда.

Chevrolet Equinox автомобилини сотиб олиш учун шартнома пулини тўлаган ва автомобиль етказиб берилиши қайта тикланишини кутишни истамаган мижозлар тўланган суммани қайтариб олишлари мумкин.

UzAuto Motors янги автомобиллар тақдимотини ўтказди – фото

Шунингдек, бошқа ҳар қандай автомобилни сотиб олиш учун шартномани алмаштиришлари мумкин бўлади.

Мавзу:
Хитойда коронавирус эпидемияси (113)

Асосий мавзулар