Ўзбекистонда пенсия ёши ошириладими – ПЖ жавоби

Oбуна бўлиш
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда пенсия ёши оширилганлиги тўғрисидаги хабарлар пайдо бўлган эди.

ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси ижтимоий тармоқларда тарқатилган пенсия ёши оширилганлиги тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди.

Трудовая книжка - Sputnik Ўзбекистон
Иш стажига эга бўлмаган фуқаролар уни сотиб олиши мумкинми?

Қайд этилишича, ҳозирда хорижий мамлакатларда пенсия таъминотини, шу жумладан 3 босқичли таъминоти пенсия тизимини ташкил қилиш тажрибалари ўрганилмоқда.

Ишлаб чиқилаётган Концепция лойиҳасида аҳолини ижтимоий ҳимоя мустаҳкамлашга хизмат қилиб, асосий эътибор пенсия миқдорини оширишга, иқтисодий фаол аҳолини ижтимоий суғурта тизими орқали қамровини кенгайтиришга қаратилади.

Бундан ташқари, инновацион технологияларни жорий этиб, фақат паспорт асосида пенсия тайинлаш, электрон мурожаатлар асосида марказлашган ҳолда тайинлаш ва тўлаш масалалари кўриб чиқилмоқда.

“Алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу Концепция лойиҳасида пенсия ёшини ошириш кўзда тутилмаган”, - дейилади хабарда.

Хабарда лойиҳани ишлаб чиқиш ниҳоясига етгач, у умумхалқ муҳокамасига қўйилиши қўшимча қилинган.

Янгиликлар лентаси
0