Бухорода антиқа топилма аниқланди – фото

© Sputnik / Егор ЕремовЛопата
Лопата - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маҳаллий мутахассислар топилмани тартибга келтириб, чуқур ўрганиб чиқилиши учун Тошкент шарқшунослик институтига юборишди.

ТОШКЕНТ, 6 фев – Sputnik. Бухоронинг қадимий шаҳар қисмида олиб борилган реставрация ишлари вақтида 13Х48 см бўлган қайриқтош топилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.

© Областное управление Департамента культурного наследияВ Бухаре найден нетипичный артефакт - фото
Бухорода антиқа топилма аниқланди – фото - Sputnik Ўзбекистон
В Бухаре найден нетипичный артефакт - фото

“Топилманинг ўзига хослиги шундан иборатки, илгари, олимларнинг фикрига кўра, бу каби кичик ўлчамдаги қабр тоши ишлатилмаган”, - дейилган хабарда.

Мулла Пайравий масжидининг чиллахонаси реставрация вақтида бу топилма аниқланди.

Маҳаллий мутахассислар топилмани тартибга келтириб, чуқур ўрганиб чиқилиши учун Тошкент шарқшунослик институтига юборишди.

Қайроқтошда эски араб ёзувидаги “Ал-фақих Аҳмад Аммор ал-Ансори, Аллоҳнинг раҳматидан қўрқувчи, унга қайтувчи, ҳижрий 563 йилнинг ражаб ойи/ милодий 1168 йилнинг май ойида оламдан ўтди”, деб ёзилган экан.

Топилманинг аҳамиятли жиҳати шундаки, бу Бухородаги мақбараларда қайроқ ишлатилган бирдан бир ҳолатдир. XI-XIV асрларда қайроқдан, асосан, Самарқанд, Фарғона водийсида ва қисман Тошкентда қабртош сифатида фойдаланилган.

Янгиликлар лентаси
0