06:24 17 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.77
  • EUR10438.70
  • USD9539.16
Жамият
Ҳавола олиш
293 0 0

Бир ҳафта давомида автосаройлар, улардаги транспорт воситалари ҳамда Тошкентдаги барча шоҳбекатлар дезинфекция қилинади.

ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Тошкентдаги автобуслар турли юқумли касалликлар вируслари кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида дезинфекция қилинмоқда.

Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра,  Ҳудудий санитария ва эпидемиология марказлари билан тузилган шартномага мувофиқ, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги автобус саройлари ҳамда уларга бириктирилган шоҳбекатларда дезинфекция ишлари бошланди. 

Мазкур санитария тадбири бир ҳафта давом этади. Ушбу муддатда автосаройлар ва улардаги транспорт воситалари ҳамда Тошкентдаги барча шоҳбекатларда дезинфекция ишлари бажарилади.

Асосий мавзулар