01:48 27 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1163)
1262 0 0

Бугунги кунда Ўзбекистонда ташкил қилинган карантин марказида 724 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

ТОШКЕНТ, 7 фев - Sputnik. Бугунги кунда Ўзбекистонда 724 нафар фуқаро тиббий кузатувда, деб хабар қилмоқда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги қошида тузилган коронавирусга қарши кураш марказий штаби.

“Хитойдан келган 724 фуқаро тиббий кузатувда, 2200га яқин кишида кузатув якунланди”, - дейилган марказий штаб хабарида.

Шунингдек, Ҳукумат комиссияси қарори билан жорий йилнинг 4-6 февраль кунлари Ўзбекистонга Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳридан 2 та ҳамда Ухань провинциясидан 1 та чартер рейслар орқали жами 584 нафар фуқароларимиз олиб келинди. Фуқароларнинг барчаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра махсус тайёрланган муассасаларга жойлаштирилди ва 14 кун муддат давомида (касалликнинг яширин даври давомида) тиббий назоратга олинди. Фуқаролар учун махсус тайёрланган муассасаларда барча зарурий шароитлар яратилган, дейилган хабарда.

Ундан ташқари, эпидемия эълон қилинмасдан олдин Хитойдан Ўзбекистонга келган 2912 нафар фуқаролар ҳам қўшимча кўрикдан ўтказилган, лекин улар орасида коронавирус инфекцияси белгилари аниқланмаган.

“Ички ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган Хитой Халқ Республикасидан келган фуқаролар рўйхати асосида 2912 нафар фуқароларимиз тиббий кўрикдан ўтказилди. Шулардан 2188 нафарида касалликни яширин даври (14 кун) якунлангани ва тиббий кўрик давомида ҳеч қандай коронавирус инфекцияси белгилари аниқланмаганлиги боис тиббий кузатув ишлари якунланди”, - дейилган хабарда.

 

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1163)

Мавзу бўйича

COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Асосий мавзулар