08:02 24 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Жамият
Ҳавола олиш
73320

Ушбу йилнинг 15 февралига қадар қўшни давлат ОТМларида ўқийдиган талабалар ўз ўқишларини Ўзбекистонга кўчиришлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 7 фев - Sputnik. Қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳеч қандай имтиҳонларсиз ўқишини Ўзбекистонга кўчиришлари мумкин, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. 

Кўчириш бўйича аризалар 2020 йилнинг 7 февралидан 15 февралига қадар (шу куни ҳам) ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача қабул қилинади ва суҳбатлар ўтказилади.

Ўқишни кўчириш бўйича аризалар қуйидаги мезонларга асосан қабул қилинади:

  • фуқаронинг доимий яшаш манзили (олий таълим муассасасининг сиғими ёки ҳудуддаги олий таълим муассасаларида тегишли соҳа бўйича бакалавриат таълим йўналишлари мавжуд бўлмаган ҳолатларда, истисно тариқасида бошқа вилоятдаги олий таълим муассасасига тавсия этилиши мумкин);
  • талаба ўқиётган бакалавриат таълим йўналишининг ўқиши кўчирилаётган бакалавриат таълим йўналишига мослиги (бундай йўналиш мавжуд бўлмаган тақдирда, турдош эканлиги);
  • хорижда талаба ўқиётган бакалавриат таълим йўналишларининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда, уларни асосан сиртқи ва кечки таълим шаклларига тавсия этиш;
  • ОТМнинг мавжуд имкониятлари (моддий-техник база, жумладан сменалик коэффициенти, профессор-ўқитувчилар билан таъминланганлик даражаси ва бошқалар) инобатга олинади.

Фуқаролардан Ҳудудий ишчи гуруҳларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари сўралади:

  • ариза (жойида тўлдирилади), 
  • рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома (транскрипт) нусхаси;
  • паспорт нусхаси.

Хорижий олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини республика олий таълим муассасаларига кўчириш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

 

Асосий мавзулар