05:40 29 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Жамият
Ҳавола олиш
260 0 0

Бош прокурор прокуратура тизимидаги 180 нафарга яқин раҳбар ва ходимлар лавозимидан озод этилган ёки интизомий жавобгарликка тортилганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik.  Прокуратура тизимидаги 180 нафарга яқин раҳбар ва ходимлар лавозимидан озод этилган ёки интизомий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари иштирокида кенгайтирилган ҳайъат мажлисида маълум қилди.

Бош прокурор ўз чиқишидаги асосий эътиборни прокуратура органларининг 2019 йилдаги фаолиятида қўйилган камчиликлар, хато ва нуқсонлар ҳамда уларни тезкор равишда бартараф этиш чораларига қаратди.

Таъкидланишича, тизимдаги аксарият раҳбарлар ишни режалаштиришни билмаслиги оқибатида йиллар давомида профессионал фаолият қолиб кетиб, вақти ва кучини беҳуда сарфлашга одатланиб қолган.

“Ана шундай кайфиятда юрган 180 нафарга яқин раҳбар ва ходимлар лавозимидан озод этилган ёки бошқа интизомий жавобгарликка тортилган”, - деди Ниғматилла Йўлдошев.

Маълум қилинишича, уларнинг айби билан асосий йўналиш – қонунлар ижроси устидан назорат қониқарсиз аҳволга тушиб қолган, оддий одамларни қийнаб келаётган кўплаб муаммо ва тизимли  камчиликларга эътибор қаратилмаган.

Асосий мавзулар