06:51 28 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Жамият
Ҳавола олиш
675 0 0

Самарқандда тўрт оёқли қаҳрамон янги туғилган чақароқнинг ҳаётини қутқариб қолди ва одамларни ҳайратга солди.

ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Самарқандда ит кимсасиз дарахтзорга ташлаб кетилган чақалоқнинг ҳаётини қутқариб қолди. Ушбу ҳақида “Замон” телеканали хабар қилди.

“Самарқандда кучук чақалоқнинг ҳаёнини сақлаб қолди. Ит янги туғилган ва ташлаб кетилган чақалоқни топиб уни ўз эгаси ёнига олиб келди. Унинг ҳаракатлари барчани ҳайратда қолдирди”, - дейилган хабарда.   

Маълум бўлишича, 21 ёшли қиз бола янги туғилган чақалоқни кимсасиз дарахтзорга ташлаб кетади. Чақалоқни ит топиб олиб уни ўз эгасига олиб бориб беради.

Ундан сўнг эса ,чақалоқ зудлик билан тез ёрдам шифокорларига топширилган. Айни дамда у шифокорлар назорати остида. Болакай вазни 3,1 кг, ҳозир ўрта оғир аҳволда, дейилган хабарда.  

Ушбу воқеа барчани ҳайратга қолдирди. Ит инсоннинг дўсти дейишади. Бўлиб ўтган воқеа бунга яққол мисол бўлиши мумкин. Ит бир инсон ҳаётини сақлаб қолди.

Афсуски кундалик ҳаётда баъзан айрим кишиларнинг итларга шафқатсиз муносабатда бўлишини кўришимиз мумкин. Айнан Самарқандда ўтган йил қаровсиз итларни махсус жойларда сақлаш ўрнида, уларни бирваракайига ўлдириб юбориш ҳолатлари кузатилган эди.

Асосий мавзулар