Япония Ўзбекистон фуқаролари учун виза бериш режимини кучайтирмоқчи

© AFP 2023 / Mandel NGANФлаг Японии
Флаг Японии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Япония ҳукумати ўзбекистонликларга виза беришдан олдин текширишни кучайтиришни режалаштирмоқда. Виза беришдан олдин тест синовлари жорий этилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 10 фев – Sputnik. Япония ҳукумати ўзбекистонликларга виза беришдан олдин текширишни кучайтиришни режалаштирмоқда. Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси хабарига асосан.

Шавкат Мирзиёев пригласил японских предпринимателей в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Япония гигант-компанияларини Ўзбекистонга таклиф этди

Таъкидланишича, бу ҳақда Япониянинг Иқтисодиёт газетаси мақола тайёрлади. Ушбу масала бўйича қарор шу йилнинг апрел ойида қабул қилиниши мумкин. Улар биринчи навбатда талабалар учун визалар беришдан олдин кенгайтирилган тестларни жорий этишмоқчи.

Шунингдек, бошқа 80 мамлакат фуқаролари визалар беришдан олдин уларнинг фуқаролари жадал текшириладиган давлатлар рўйхатига киритилиши мумкин. Рўйхат мамлакатнинг иқтисодий аҳволидан келиб чиққан ҳолда тузилган.

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Япониядаги вакили Жўрабек Ҳасановнинг айтилишича, бунга Японияга талабалик мақсадида келиб ўзни ишга урган ва ноқонуний ишлар билан шуғулланганларнинг кўпайиб кетгани сабаб бўлмоқда.

Ушбу масала юзасидан Ассоциациянинг вакили: “Ўз шахсий манфаатингизни давлатнинг (кўпнинг) манфаатидан юқори қўйманг. Сизнинг хатойингиз бутун бошли давлатга таъсир кўрсатади”, — дея таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0