14:35 05 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
449 0 0

"Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази маълум қилишича, 2019 йилда Ўзбекистонда 26 906 та оила яраштирилган.

ТОШКЕНТ, 10 фев – Sputnik. "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази ахборот хизматининг маълум қилишича, 2019 йилда Ўзбекистонда 26 906 та оила яраштирилган, 52 700 тадан ортиқ ёлғиз оналикнинг олди олинган.

Қайд этилишича, 2018-2019 йиллар давомида 52 700 дан ортиқ ёлғиз оналикнинг олди олинган. 77 782 та бола ота-она меҳри билан тўлиқ таъминланган.

Ярим етимликдан сақлаб қолинган болалар сони 41323 та, ФҲДЁ ва Суддан аризасини қайтариб олганлар сони 1472 тани ташкил этган.

Бундан аввалроқ, ФҲДЁ органларининг никоҳи бекор қилинган ҳолатлар бўйича 2019 йил статистикасида ажралишлар сони 23000 га етганлиги, шу даврнинг ўзида 195 мингта никоҳ қайд этилгани ҳақида маълум қилгандик.

Асосий мавзулар