06:45 29 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Жамият
Ҳавола олиш
412 0 0

Айни дамда карантинда бўлиб турган фуқаролар еб-ичиши, маданий ҳордиқ чиқаришлари, бўш вақтларининг унумли фойдаланишлари учун керакли шарт-шароитлар яратилган.

ТОШКЕНТ, 11 фев - Sputnik. Хитойдан олиб келинган, айни дамда карантинда сақланаётган ўзбекистонликлар ўзларининг айни дамда қандай шарт-шароитда эканликларини маълум қилишди. Бу ҳақдаги лавҳа Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби томонидан эълон қилинди

Айни дамда карантинда бўлган фуқароларнинг лавҳа орқали маълум қилишларича, уларнинг еб-ичиши, маданий ҳордиқ чиқаришлари, бўш вақтларининг унумли фойдаланишлари учун керакли шарт-шароитлар яратилган.

"Чиройли янги санаторияга жойлаштирилдик, кайфиятимиз аъло, янги дўстлар орттирдик. Бу ерда ҳамма нарса бор, ҳатто уйда бундай мазали таомлар емас эдим. Дам олиб лагерда юргандек юрибмиз", - дейишда карантинда сақланаётганлар.   

Фуқароларнинг яна бири эса коронавирус туфайли бир қанча давлатлар ўз фуқароларини касаллик тарқалган мамлакатдан олиб чиқиб кета олмаганлигини, лекин Ўзбекистон бу жараёнга лоқайд бўлмаганлигини айтади.

Ушбу фуқаролар янги таъмирдан чиққан санаторияга жойлаштирилган бўлиб, уларга 5 маҳал овқат берилмоқда. Фуқароларнинг ҳар биридан ҳар куни янги анализ олинмоқда.  Уларнинг саломатлиги, иммунитет тизимининг кўтарилиши шифокорлар томонидан назорат қилинмоқда.

Асосий мавзулар