Гематология тиббиёт маркази ташкил этилди

© Фото:Министерство здравоохранения УзбекистанаВрачи-гематологи в Узбекистане
Врачи-гематологи в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда даволаш қийин бўлган беморлар янги ташкил этилган Гематология илмий-амалий тиббиёт марказида соғломлаштирилади - янги қонун.

ТОШКЕНТ, 11 фев - Sputnik. Ўзбекистонда онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларни соғломлаштириш жамғармаси ташкил этилди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали маълум қилмоқда

Қайд этилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида юридик шахс бўлмаган, Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилган.

Лекарственные средства - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон онкология дорилари учун уч баравар кўп маблағ ажратади

Ушбу жамғарма маблағлари ҳисобидан Ташхис қўйилиб, даволанадиган онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликлар рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Бундан ташқари Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти таркибида гематология илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилган.

Гематология хизматини ривожлантириш учун 546,5 млрд сўм ва 70,7 млн АҚШ доллари ажратилади. Тиббиёт муассасалар лабораторияларини реагентлар билан таъминлаш  даражаси эса 7,5 баробарга оширилади.

Республика ва ҳудудий тиббиёт муассасалари 2020 йилда гематологик касалликларини даволаш учун зарур бўлган дори воситалари билан  6 баробар таъминланади.

2020-2021 ўқув йили ҳамда кейинги беш ўқув йили давомида “Гематология ва трансфузиология” мутахассислиги бўйича кадрлар давлат грантлари асосида тайёрланади.

Янгиликлар лентаси
0