Мутахассис қаҳва инсон организмига қандай таъсир кўрсатишини айтди

© pixabayЧашка кофе
Чашка кофе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сўнгги йилларда қаҳва машҳурлиги сезиларли даражада ошди, уни кексалар ҳам ёшлар, ҳам ичадилар. Чой ва қаҳва бўйича эксперт Елизавета Тихонова айрим чекловлар мавжудлигини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Катта ёшдаги соғлом одам танасига каҳвани ўртача истеъмоли ҳеч қандай зарар етказмайди, бу ичимлик таркибида токсинлар мавжуд эмас. Шунга қарамай, кофеин танадаги кўплаб жараёнларга таъсир қилар экан, болалар учун кофе ичмаслик яхшироқдир, деди агроном, чой ва қаҳва бўйича эксперт Элизавета Тихонова Sputnik радиосига берган интервьюсида.

Калориялар ҳисоб-китоби ишқибозлари диққатига: шакар, сут ва бошқа қўшимчаларсиз бир чашка қаҳванинг калория таркиби нолга боради. Мутахассиснинг таъкидлашича, кофеиннинг таъсири туфайлигина қаҳва ичганда энергия кучайгани ҳисси пайдо бўлади.

Олимлар мияни ёшартирувчи ҳужайраларни топишди

“Қаҳва чойга қараганда танага кучлироқ таъсир қилади. Агар чой саккиз соат ичида таъсир қилса, тақсимланган таъсирга эга бўлса, қаҳва икки соат ичида таъсир қилади, аммо анча кучлироқ. Шунинг учун болалар учун ҳақиқий қаҳва ичмаслик яхшироқдир. 8 грамм - бу ичимликнинг бир чашкасига етарли миқдор,бу етарлича миқдор, бунда тана фаоллашади. Юрак ва мия кучайтирилган режимда икки соат ишлайди. Кофеин ёш танада яхши ишлайди, аммо танани шаклланиши даврида яхшиси бунга йўл қўйилмаслик керак, чунки келажакда ҳар ҳил таъсир қилиши мумкин. Қаҳвадан сиз қаролия олмайсиз, балки фақатгина кофеин, яъни сиз фақат организмни фаоллаштирасиз, қўшимча энергияни олмайсиз,”- деб тушунтиради Елизабета Тихонова.

Қаҳва уруғларида, шунингдек, витаминлар ва организмга керак бўлган кўплаб микроэлементлар мавжуд.

"Уруш пайтларида одамлар қаҳвани бўтқа каби истеъмол қилишган. Бу барча керакли моддаларни ўз ичига олган тўлақонли дондир. Қовурилганида кўплаб витаминлар йўқолади, Лекин В гуруҳининг витаминлари сақланиб қолади, улар иссиқлик билан ишлов беришга бардош беради. Бу С витаминининг ўтказгувчисидир. Агар сиз бир пайтнинг ўзида қаҳва ичиб ва олма истеъмол қилсангиз, С витамини яхшироқ сўрилади. Шунингдек қаҳвада тананинг ҳужайраларини озиқлантирувчи жуда кўп микроелементлар мавжуд”, - мутахассис.

Янгиликлар лентаси
0