07:27 28 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Жамият
Ҳавола олиш
Хитойда коронавирус эпидемияси (137)
498 0 0

Шу вақтга қадар коронавируснинг инкубацион даври 14 кунгача бўлиши мумкин деб хабар қилинган эди, лекин алоҳида ҳолатларда у 24 кунгача бўлиши мумкинлиги аниқланди.

ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Алоҳида ҳолатларда коронавируснинг инкубацион муддати 24 кунгача бўлиши мумкин деб хабар қилмоқда РИА Новости Хитойнинг "Хунсин Синьвэнь” нашрига асосан.

Олдин шифокорлар ушбу касалликнинг яширин (инкубацион) муддати 2 ҳафтагача бўлиши мумкинлигини хабар қилишган эди.

Хитойлик олимларнинг энг сўннги хулосасига кўра, ўртача инкубацион муддат – 3 кун, энг узоқ инкубацион муддат - 24 кун бўлиши мумкин. Ҳозирча бундай муддат фақат бир кишида аниқланган.

Ушбу маълумотлар Хитойнинг 31 вилоятида 1099 нафар ҳолатларни ўрганиш натижасида қайд этилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирус билан касалланганларм сони 40,5 минг кишига етди, вафот этганлар сони минг кишидан ортди. Тузалиб кетганлар сони – 3 минг кишига яқинлашди. Айни дамда вирус дунёнинг 26та мамлакатида аниқланган. ЖСТ халқаро фавқулодда вазият эълон қилган.

Мавзу:
Хитойда коронавирус эпидемияси (137)

Асосий мавзулар