Японлар Ўзбекистондаги йўл белгилар учун махсус бўёқ ишлаб чиқишди

© Sputnik / Евгений Епанчинцев / Медиабанкка ўтишДорожная разметка
Дорожная разметка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Япониялик мутахассислар Ўзбекистон хусусиятидан келиб чиққан ҳолда учта янги формула ишлаб чиқди. Шулардан энг самаралиси сифатли ва чидамли маҳсулот олиш учун қўлланилади.

ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлигида Atomix, Mitsui &Co., Ltd. ва Mitsui Bussan Chemicals компаниялари вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, тарафлар ўзаро ҳамкорлик, хусусан, автомобиль йўллари юзасига белги тушириш учун қўлланилувчи илғор воситаларни ишлаб чиқариш бўйича япон компанияси билан амалга оширилаётган лойиҳа истиқболларини муҳокама қилдилар.

Пешеходный переход возле хокимиата Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Пиёдалар ўтиш жойларига кузатув камераларини ўрнатиш таклиф этилди

Ўзбекистоннинг табиий иқлим шароитини инобатга олган ҳолда, Жаҳғонгир Ортиқхўжаев юқори сифатли бўёқларни ишлаб чиқиш ва келгусида уларнинг Тошкентда ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш масалаларига эътибор қаратди.

Ўз навбатида, Atomiх компаниясининг маркетинг ва сотувлар бўйича бош менеджери Хидеки Ода ўтган йили йўл қопламасига тушириладиган белгилар учун бўёқларни синовдан ўтказганда, Ўзбекистоннинг табиий иқлим шароитидан келиб чиқиб, махсус формулали бўёқларни ишлаб чиқиш зарурияти аниқланганлигини таъкидлади.

“Японияга қайтиб, биз минтақангиз хусусиятидан келиб чиққан ҳолда учта янги формула ишлаб чиқдик. Айни вақтда шулардан энг самаралисини сифатли ва чидамли маҳсулот олиш учун қўлламоқчимиз”, - деди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент кўчаларида европача йўл белгилари пайдо бўлиши мумкинлиги хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0