07:10 28 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Жамият
Ҳавола олиш
967 0 0

Россиялик шифокорлар стетоскоп ва бармоқлар билан диагноз қўйишни яхши билади, Германияда эса - врачлар лаборатория ва компьютер диагностикаси натижаларига ишонади.

ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Нижний Новгород шаҳри шифохонасида ишлаган германиялик ҳамшира Мария Герлиц рус ва немис шифокорлари бир-биридан нима билан фарқ қилишини айтиб берди, РИА Новости хабарига асосан.

Герлиц айтишига қараганда, россиялик шифокорлар анаъанавий услублар билан ташхис қўйиш борасида жуда яхши тажрибага эга, лекин бемор билан мулоқот қилишда германиялик ҳамкасабаларига “ютқазади”.

“Россиялик шифокорлар беморни стетоскоп ёрдамда тинглаш ёки бармоқлар билан босиб кўриб диагноз қўйишни жуда яхши ўрганишган. Бу ишни улар германиялик ҳамкасабалардан кўра  яхшироқ уддалашади. Балким бу Россияда замонавий ташҳис қўйиш ускуналарининг қимматлиги билан боғлиқдир”, - дейди ҳамшира.

Германияда эса врачлар лаборатория изланишлари ҳамда компьютер диагностикаси натижаларига кўпроқ асосланади.

Шу билан бирга россиялик шифокорлар беморларга даволаш услублари ёки дори воситалари ҳақида батафсил маълумот беришмайди ва хушмуомалаликда немисларга бой беришади, дейди Герлиц.

Ҳамшира айтишига қараганда, ишлашни бошлаганида беморлар уни жиддий қабул қилишмагани туфайли айрим “жуда хушмуомала” иборалардан воз кечишга мажбур бўлган.

Мария Герлиц россиялда туғилиб 6 ёшлигида Германияга кўчиб кетган. Сўнгги йил давомида у тажриба алмашиш дастури асосида  бир неча ой Нижний Новгород шифохонасида ишлаган.

Асосий мавзулар